Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик самарали кечаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотда фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилади.
Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон-Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025