Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 2 кун сув бўлмайди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида 2023 йил 10 апрел соат 9:00 дан 2023 йил 12 апрел соат 9:00 гача ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари режалаштирилган.
Фото: Shutterstock
Ушбу вақт давомида қуйидаги ҳудудларда сувсиз қолади:
Сергели тумани
Жун, Нўғойқўрғон, Қубайтепа, Юқори Дархон, Қут Барака, Суғдиёна, Қумариқ, Олтин Водий, Учувчилар, Бунёдобод маҳаллалари;
Янгиҳаёт тумани
Виқор, Ал-Фарғоний, Чорбоғ, Йўлдош, Янги Чоштепа, Чоштепа, Чортоқ, Иқбол, Файзли, Тошкент маҳаллалари;
Яккасарой тумани
Бошлиқ, Қушбеги маҳаллалари, Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А.Қаххор кўчалари;
Миробод тумани
Темирйўлчилар, Заминобод, Биродарлик маҳаллалари.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Мавзуга оид
14:12
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:01
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
09:50
Тошкентда 8 та бекатни янгилаш ишлари олиб борилмоқда
22:24 / 06.03.2026