18:22 / 11.04.2023
16767

Лондон: Россия ҳужум қилиш учун десантчиларни қуроллантиряпти

Фото: РИА Новости

Британия ҳарбий разведкаси Россия ҳаво-десант қўшинларининг («ВДВ») Украинадаги ҳужум операцияларидаги роли ортиб бораётгани ҳақида ёзди

Британия Мудофаа вазирлиги томонидан Twitter’да эълон қилинган кундалик ҳисоботда Россия ОАВнинг 3 апрелдаги ТОС-1А «Солнцепек» оғир ўтсочар (огнемёт) тизимлари ҳаво-десант кучларига топширилгани ҳақидаги хабарларига таяниб берилган. 

Термобарик снарядлар билан ўққа тутадиган ушбу тизимлар одатда Россиянинг ихтисослаштирилган радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари томонидан қўлланилади ва илгари ҳаво-десант кучларида фойдаланишда бўлмаган. 

Разведка маълумотларига кўра, ТОС-1А’нинг топширилиши, эҳтимол, Украинадаги ҳужум операцияларида десантчиларнинг келажакдаги ролини кўрсатади. 

«Бу урушнинг дастлабки тўққиз ойида катта йўқотишларга учраган ҳаво-десант кучларини тиклаш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир», дейилади ҳисоботда.

Top