Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5 кунда мингдан ортиқ наркограффити ўчирилди
Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалари савдосига қарши «Долзарб 15 кунлик» бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» нашри хабар берди.
6-10 апрель кунлари 102 та ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, уларга чек қўйилган.
Ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган моддаларнинг умумий миқдори 384,7 граммни ташкил этган, шундан 192,02 грамм гиёҳвандлик воситалари, 192,68 грамм синтетик моддалардир. Тадбир давомида 701 дона кучли таъсир этувчи воситалар аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни яшириш орқали сотиш («закладка») билан боғлиқ 74 та ҳолат аниқланган. 1 775 тадан ортиқ «наркограффити» ёзувлар аниқланиб, барчаси ўчирилган.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025