11:23 / 15.04.2023
4620

Киев «еттилик»дан 5 млрд доллардан ортиқ қўшимча ёрдам бўйича кафолат олди

Украина бош вазири Денис Шмигал Telegram'да Вашингтонга ташрифи чоғида эришилган молиявий келишувлар ҳақида маълумот берди. 

Фото: Anadolu Agency

Унга кўра, «еттилик» мамлакатлари молия вазирлари билан ўтказилган музокаралар натижасида Киев Украинага 5 миллиард доллардан (4,50 миллиард евро) ортиқ миқдорда қўшимча ёрдам кўрсатиш кафолатини олган

«Биз Франция, Германия ва Буюк Британия билан қўшимча ёрдам пакетлари бўйича келишиб олдик», деди Шмигал. 

Унинг қўшимча қилишича, Швейцария яқин олти йил ичида Киевга 1,8 миллиард франк (1,8 миллиард евро) беради. Дания 1 миллиард евролик махсус жамғарма тузади. 

Испания, Ирландия, Япония, Литва, Латвия, Исландия ва Нидерландия ҳам Украинага қўшимча ёрдам тақдим этади, деб маълум қилди бош вазир.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top