13:32 / 20.04.2023
9421

Март ойида автомобил бозорида фаолликнинг пасайиши қайд этилди 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозори бўйича навбатдаги шарҳни эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, март ойида автомобил бозорида фаолликнинг пасайиши қайд этилди. Шундай қилиб, пасайиш 0,1 фоизга баҳоланмоқда. Умуман олганда, бир ой давомида жами 123,4 минг дона автотранспорт воситаси сотилган, бу бир ой аввалгидан 115 донага кам.

Бир ой давомида бирламчи бозорда енгил автомобилларни сотиш 10 фоизга камайди. 2022 йил март ойига нисбатан бирламчи бозордаги пасайиш 16 фоизни ташкил этди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада ошди. Шундай қилиб, бир ой ичида битимлар сони 25 фоизга ошди ва 2,9 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи автомобил бозорида сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ сезилди. Бир ой ичида 89 минг дона эски енгил автомобиллар сотилган, бу бир ой олдингига нисбатан 3,3 фоизга кам.

Электромобиллар бозоридаги фаоллик ой давомида сезиларли даражада ошди. Бирламчи бозорда сотувлар 34 фоизга ошган бўлса, иккиламчи бозор 24 фоизга ўсишни кўрсатди.

Top