Европарламент Навалний ва Кара-Мурзани озод қилишга чақирди
Европарламент Владимир Кара-Мурза ва Алексей Навалнийни зудлик билан озод этишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.
Европарламент Владимир Кара-Мурза ва Алексей Навалнийни зудлик билан озод этишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Европарламент депутатлари БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини Россияда сиёсий рақибларни шафқатсизларча ҳибсга олиш, қийноққа солиш ва ўлдириш ҳолатларини текширишга чақирди.
Парламент аъзолари Европа Иттифоқи давлатларига мурожаат қилиб, сиёсий таъқибга учраган россиялик диссидентларга ҳуманитар визалар ва бошқа ёрдам кўрсатишни сўради.
Овоз беришда 553 нафар депутат иштирок этди, улардан 508 нафари қарорни ёқлади, 14 нафари қарши чиқди, 31 нафари бетараф қолди.
Аввалроқ Владимирдаги колонияда жазони ўтаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Москва шаҳар суди сиёсатчи ва публицист Владимир Кара-Мурзага чиқарган ҳукмни «ноқонуний ва виждонсиз» деб атаганди.
«Унга берилган жазо муддати - бу Россия «ФСБ» томонидан содир этилган иккита заҳарланишдан омон қолгани учун ўлмаганига қасос. Россия «ФСБ» томонидан содир этилгани аллақачон исботланган», деди Навалний ва Кара-Мурза сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётганини қўшимча қилиб ўтди.
«Мен унинг соғлиғидан жуда хавотирдаман. Мен уни иккинчи заҳарланишдан кейин кўрганман ва унинг соғлиғи деярли йўқолганига гувоҳ бўлдим», - дея таъкидлади Навалний.
Москва шаҳар суди мухолифатчи сиёсатчи ва публицист Владимир Кара-Мурзага нисбатан айблов ҳукмини чиқарди. 17 апрель куни у 25 йилга озодликдан маҳрум этилди: 7 йил - «ҳарбий фейклар» учун, 3 йил - «номақбул» ташкилот фаолиятида иштирок этгани учун ва 18 йил - давлатга хиёнат бўйича жиноят иши юзасидан.
Мавзуга оид
11:45 / 21.12.2024
Европарламентда Ўзбекистонга бағишланган фотокўргазма очилди
10:35 / 18.12.2024
Кара-Мурзанинг онаси заҳарланиш аломатлари билан Charité'га ётқизилди
15:51 / 29.11.2024
Европарламент Гуржистонда янги сайловлар ўтказишга чақирди
13:28 / 21.11.2024