Ўзбекистон | 15:48 / 27.04.2023
5947
2 дақиқада ўқилади

Open budjet’да энг кўп мактабга оид лойиҳалар ғолиб бўлди

Open budjet’да ғолиб бўлган лойиҳаларнинг энг кўпи мактаблар, ундан кейин ички йўллар, соғлиқни сақлаш ва боғчаларни таъмирлаш бўйича таклифлар бўлган. Бу бўйича Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўз таҳлилларини эълон қилди.

Фото: KUN.UZ

Open budjet’нинг 2023 йилги биринчи мавсумида жами 2997та лойиҳага маблағ ажратиладиган бўлди. Қайси йўналишда кўпроқ таклиф бўлгани ҳақида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди. Таҳлилларга кўра, ғолиб лойиҳаларнинг асосий қисмини умумтаълим мактаблари, ички йўллар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлашга оид таклифлар ташкил этди:

  • умумтаълим мактаблари –1335та ёки 44,5 фоиз
  • ички йўллар – 629та ёки 20,9 фоиз
  • соғлиқни сақлаш муассасалари – 370та ёки 12,3 фоиз
  • мактабгача таълим муассасалари – 176та ёки 5,8 фоиз.

Маълумот учун, Open budjet'да жами 1666та лойиҳа ғолиб бўлган. Шу билан бирга, яна 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган 1309та лойиҳага ҳам президент топшириғи билан қўшимча маблағ ажратиладиган бўлди. Шундай қилиб ғолиб лойиҳаларга бюджет маблағлари ҳисобидан жами 2,9 трлн сўм ажратилади. Унинг 1,3 трлн сўми 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет"нинг биринчи мавсуми учун феврал-апрел ойларида аҳолидан 55,9 мингта таклиф келиб тушиб, лойиҳалар 16,1 миллион овоз тўплаганди. Бу кўрсаткич 2021 йилда 1,1 миллионтани ташкил этган.

Мавзуга оид