07:37 / 01.05.2023
6797

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳат олди

Юнусобод туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат ҳақида маълумот берди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2023 йил 30 апрель куни соат 21:30 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида "Лаcетти", "Матиз" ва "Матиз" русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top