Ўзбекистон | 19:17 / 01.05.2023
9192
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда қуш ва ҳайвонлар ноқонуний сотилаётгани маълум бўлди
Тошкентдаги қуш бозорида чўл тошбақаси, типратикан ва саъва қуши ноқонуний сотилаётгани аниқланган.
Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Олмазор тумани, Қорақамиш даҳасида рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида 2 фуқаро томонидан қуш бозорида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 32 бош Ўрта Осиё чўл тошбақаси, 6 бош узун игнали типратикан ва 5 бош саъва қуши ноқонуний сотилаётгани аниқланган. Жониворлар олиб қўйилиб, ҳайвонот боғига топширилган.
Ҳолат юзасидан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс»нинг 90-моддаси билан жарима жазоси қўлланган. Унинг миқдори хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
18:06 / 15.12.2024
Хитой энг катта чўлни 3 минг километрлик «яшил белбоғ» билан ўради
13:14 / 05.12.2024
Италия ва Ўзбекистон экомуаммоларга қарши курашишда ҳамкорликни чуқурлаштиради
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
08:18 / 03.12.2024