Ўзбекистон | 09:35 / 19.05.2023
8543
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудуди орқали 2,8 млн тонна транзит юклари ташилди

Жорий йилнинг уч ойи мобайнида Ўзбекистон ҳудуди орқали 2,8 миллион тонна транзит юклари ташилди.

Фото: Dunyo

2023 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташилган (автомобиль ва темирйўл транспортларида) транзит юкларининг ҳажми 2 792,8 минг тоннани ташкил этди.

Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича,  улардан 2 249,5 минг тонна юк темирйўл транспорти орқали (жами ҳажмга нисбатан 80,5 фоиз) ташилган.

Бундан ташқари, автомобиль транспорти орқали 543,3 минг тонна юк ташилган (жами ҳажмга нисбатан 19,5 фоиз).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид