14:27 / 21.05.2023
11812

Ўзбекистон-Хитой муносабатлари хронологияси

Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари илдизи бир неча минг йиллик тарихга бориб тақалади. Бугунги даврда ҳам Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида. Kun.uz икки давлатнинг дипломатик муносабатлари хронологиясига назар ташлади.

Хитой ва Ўзбекистонниг дипломатик алоқалари

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 27 декабрда тан олган. Дипломатик муносабатлар эса 1992 йил 2 январдан ўрнатилган.

Шундан сўнг Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида:

  • 2012 йил 6 июнда стратегик шериклик;
  • 2016 йил 22 июнда кенг қамровли стратегик шериклик;
  • 2022 йил 15 сентябрда янги даврда кенг қамровли стратегик шериклик ўрнатилди.

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви ва ташрифлари

1991 йилдан буён икки давлат раҳбарлари иштирокида 21 та саммит бўлиб ўтган.

Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси президентлари:

  • Сзян Сземин 1996 йилда;
  • Ху Цзиньтао 2004 ва 2010 йилларда;
  • Си Цзиньпин 2013, 2016, 2022 йилларда ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан борди.

Бундан ташқари бир неча йиллардан бери икки давлат ўртасида парламентлар ва ҳукуматлараро турли доирадаги учрашувлар ташкил этиб келинади.

Хитойдан ўзлаштирилган сармоя, кредит ва грантлар

Икки давлат ўртасида 2011 йилдан бошлаб ўзаро савдода энг қулай давлат режими ўрнатилди. Ўзлаштирилган Хитой сармояси 2017-2022 йилларда 10,9 млрд долларни, шу жумладан, 2022 йилда 2,2 млрд долларни ташкил этди.

Хитой Эксимбанки, Хитой Давлат тараққиёт банки ва Хитой саноат ва тижорат банки орқали Ўзбекистонга берилган кредитларнинг умумий портфели 6,9 миллиард доллардан ошади.

2008-2022 йилларда 51 та лойиҳани амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг 246,3 млн долларлик, 2022 йилда эса 10,1 млн доллар миқдоридаги грантлари жалб этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 1763 та корхона фаолият юритмоқда, шундан 275 таси 2022 йилда ташкил этилган.

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой ўртасида жами 283 та ҳужжат, жумладан: 113 та давлатлараро ва ҳукуматлараро халқаро шартномалар, 82 та идоралараро ва 88 та бошқа турдаги ҳужжатлар имзоланган.

Top