SpaceX космик сайёҳлар билан ХКСга иккинчи кемани учирди
Американинг SpaceX компанияси яна Халқаро космик станцияга сайёҳларни юборди. Бу сафар экипаж таркибида Саудия Арабистонидан икки нафар астронавт бор.

Axiom 2 аъзолари Фото: Joe Marino/UPI Photo/Newscom/picture alliance
Американинг SpaceX хусусий компанияси яна коинотга бутунлай хусусий миссиясини жўнатди. Axiom тижорат дастури доирасида Falcon 9 ракетаси Crew Dragon бошқариладиган космик аппарати билан 21 май, якшанба куни кечқурун Халқаро космик станцияга (ХКС) учирилди, деб хабар берди SpaceX.
Кемага NASA собиқ астронавти ва ХКСнинг биринчи аёл командири Пегги Уитсон қўмондонлик қилади, учувчи – тадбиркор Жон Шофнер, экипаж аъзолари эса саудиялик астронавтлар Райян Барнави ва Али ал-Карнидир. Астронавтлар ХКСда саккиз кун бўлиб, унинг доимий экипажи билан бирга ишлайди.
Космик кема Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги Кеннеди космик марказидаги 39В старт комплексидан учирилди. ХКС билан туташув 22 май куни Тошкент вақти билан соат 18:24 да режалаштирилган.
Бу - Американинг Axiom компанияси дастури бўйича ХКСга иккинчи тижорий парвоз. Тижорий астронавтларнинг биринчи миссияси - Axiom-1 - ўтган йилнинг апрель ойида бўлиб ўтди. 2023 йил охирида учинчи Axiom (Ax-3) миссиясини амалга ошириш режалаштирилган, унинг доирасида тўрт кишилик экипаж ХКСда икки ҳафта вақт ўтказади.
Миссиянинг ҳар бир аъзоси учун парвоз нархи 50 миллион долларга баҳоланмоқда. SpaceX билан келишувга кўра, эндиликда Axiom Space дастури бўйича космик сайёҳлар парвозлари йилига икки-уч марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

14:11 / 13.03.2025
SpaceX Crew Dragon'нинг ХКСга стартини сўнгги дақиқада кечиктирди

17:53 / 07.03.2025
Starship ракетаси кетма-кет иккинчи марта синов пайтида портлади

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

16:20 / 02.02.2025