17:50 / 26.05.2023
8635

Мудофаа вазирлиги: Украинани озод қилиш учун 48 та F-16 керак

Украина ўз ҳудудини Россия қўшинларидан озод қилиш учун 4 та эскадрилья (48 та самолёт) Американинг Ф-16 қирувчи самолётига муҳтож. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги тегишли твитни эълон қилди.

Фото: Reuters

Украина F-16'дан фойдаланган ҳолда ҳарбий операциялар ўтказиш бўйича қарорларни ўзи қабул қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили айтиб ўтди.

Бундан олдин Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Украина яқин орада F-16 қирувчи самолётларини олишига умид билдирди. 

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Брюсселдаги йиғилиши олдидан у Киевга замонавий қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича коалиция тузиш қарорини олқишлади ва украиналик учувчиларни тайёрлаш бошланганини айтди, деб ёзади «Укринформ» ўз мухбирига таяниб.

АҚШ президенти Жо Байден 19 май куни Япониянинг Хирошима шаҳрида бўлиб ўтган G7 етакчилари саммитида Вашингтон украиналик учувчиларни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларида ўқитиш режаларини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. 

CNN ва AFP таъкидлашича, учувчилар ўқитилаётган вақтда Украина самолётни қачон қабул қилиши, шунингдек, уни ким ва қанча қирувчи билан таъминлаши ҳақида қарорлар қабул қилинади.

Top