Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага янги ёрдам пакетини эълон қилди
Америка Қўшма Штатлари Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Patriot зенит-ракета комплекслари ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари беради, дея маълум қилди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби.
Фото: US Army
Ушбу пакетнинг бир қисми сифатида биз Украинага Patriot учун қўшимча ўқ-дорилар, шунингдек, кўпроқ Avenger ва Stinger ҳаво мудофаа тизимлари ва HIMARS учун ўқ-дорилар, артиллерия, танкка қарши қуролларни етказиб берамиз, деди у Оқ уйдаги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, гап Украинага 39-ёрдам пакети ҳақида кетмоқда, бунинг учун қуроллар Америка арсеналларидан олинади.
Апрел ойи охирига келиб, АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами умумий қиймати қарийб 36 миллиард долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:24
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
23:27 / 02.03.2026
Трампнинг уруши: мактабга ҳужум дунёни ларзага солди
23:17 / 02.03.2026
Биз осон ғалаба қозонамиз – Трамп уруш бошланганидан кейин илк марта жонли эфирда нутқ сўзлади
22:50 / 02.03.2026