Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг «энг кучли» аралаш реаллик гарнитурасини тақдим этди
Meta янги аралаш реаллик Meta Quest 3 қурилмасини тақдим этди. Цукербергнинг сўзларига кўра, бу ушбу соҳадаги «энг кучли» ва «биринчи оммавий мавжуд» маҳсулотдир. Meta қурилмаси компания бир неча кундан кейин тақдим этадиган Apple гарнитурасидан бир неча баробар арзонроқ бўлиши мумкин.
Фото: Mark Zuckerberg/Facebook
Facebook ижтимоий тармоғининг бош компанияси Meta янги аралаш реаллик Meta Quest 3 қурилмасини тақдим этди – уни компания раҳбари Марк Цукерберг ўзининг Instagram’ида (Meta’га тегишли) кўрсатди.
Унинг сўзларига кўра, Meta Quest 3 «ҳозирги пайтдаги энг кучли гарнитура» бўлиб, у аввалгиларига қараганда 40 фоизга юпқароқ ва икки баравар кўп график қувватга эга.
Бундан ташқари, Цукербергнинг сўзларига кўра, Meta Quest 3 «биринчи оммавий ишлаб чиқарилган аралаш реаллик эшитиш воситаси» бўлиб, уни «ҳақиқий ютуқ» деб ҳисоблаш мумкин. Қурилманинг нархи 499 доллардан бошланади, унинг сотуви кузда старт олади.
Аралаш реаллик қурилмалари виртуал реаллик (VR) ва кенгайтирилган реаллик (AR) технологияларидан фойдаланади – фойдаланувчилар тўлиқ рақамли дунё билан ўзаро алоқада бўлиши ёки реал дунёда графика элементлари пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:44 / 14.10.2025
Instagram ўсмирлар учун янги чекловларни жорий қилди
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
20:47 / 02.10.2025
СИ эгаллайдиган соҳалар, инсон омили, хавф ва кутилмалар – МEТА’нинг ўзбекистонлик эксперти билан суҳбат
21:07 / 18.09.2025