Ўзбекистон | 11:14 / 08.06.2023
9280
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо совға қилди

Фото: Саудия Арабистони элчихонаси

Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотларининг навбатдаги партияси совға сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси Kun.uz’га хабар берди.

«6 июн куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Юсуф ал–Утайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази вакиллари билан ҳамкорликда Икки муқаддас масжид ходими Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг совғасини – 25 тонна хурмони Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, Ўзбекистон мусулмонлар идорасига, «Вақф» хайрия жамоат фондига ва дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид