11:26 / 09.06.2023
12866

Паркентда газ қуйиш шохобчасида турган «Нексия» портлаб кетди

«Нексия-1» автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та «Дамас» русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган 

Бугун, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қайилма» МФЙ, Алишер Навоий шоҳкўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг бирида портлаш содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, «Нексия-1» русумли автомашинага газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газбаллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган. 

Оқибатда, «Нексия-1» автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та «Дамас» русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган. 

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Top