Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи камайтирилди
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензия олганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари этиб белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Қуйидаги хизматлар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди:
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (56 млн 100 минг сўм). Илгари БҲМнинг 340 баравари эди;
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди;
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди.
Мавзуга оид
09:21 / 04.12.2025
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини божсиз олиб чиқиш меъёрлари эълон қилинди
15:08 / 27.11.2025
Божхона кодексига қўшимча божлар бўйича ўзгартишлар киритилди
11:09 / 26.11.2025
Ўзбекистонга шахсий эҳтиёж учун товар олиб киришдаги лимитлар қайта кўриб чиқилади
11:13 / 17.11.2025