Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия паспортига эга исроиллик аёл Ироқда ўғирлаб кетилди
Ироқдаги шиа исёнчилари асли келиб чиқиши россиялик бўлган исроиллик олима Елизавета Цурковни гаровда ушлаб турибди, дея хабар беради Исроил бош вазирининг идораси.
Фото: Facebook / Ahmad Mohamad
Бир неча ой олдин Ироқда ғойиб бўлган Исроил ва Россия фуқароси Елизавета Цурков шиаларнинг ярим ҳарбийлашган гуруҳи томонидан гаровга олинган. Бу ҳақда 5 июль, чоршанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси маълум қилди.
«Елизавета Цурков ҳали ҳам тирик, унинг тақдири ва хавфсизлиги учун жавобгарлик Ироқ зиммасида, деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнотда. Воқеа билан Исроилнинг тегишли идоралари шуғулланмоқда.
Канцеляриянинг қайд этишича, Цурков Ироққа ўз ташаббуси билан докторлик диссертациясини ёзиш ва АҚШнинг Принстон университети учун тадқиқот олиб бориш мақсадида жўнаб кетган олимадир. Исроил фуқароларининг Ироққа киришига рухсат берилмагани учун аёл Россия паспортидан фойдаланган.
Исмини ошкор этмаган исроиллик дипломатнинг Jerusalem Post нашрига айтишича, Цурков март ойидан бери бедарак йўқолган. Унинг Twitter’даги охирги пости санаси - 21 март.
Kan радиосига кўра, Цурков Сурия, шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳи фаолияти бўйича мутахассис. Унинг тадқиқотлари шиа имоми тарафдорлари ва Ливан ҳарбий тузилмалари ҳаракатини қиёсий таҳлил қилишни ўз ичига олган. Ўғирланишидан олдин Цурков Ироқ ва Ливанда дала тадқиқотлари олиб борган.
Мавзуга оид
08:05 / 09.12.2025
АҚШ Ироқдаги «Лукойл» улушини Америка компаниясига топширишни қўллаб-қувватлади
11:30 / 27.10.2025
КИП Туркиядан қуролли тузилмаларини чиқараётганини эълон қилди
14:31 / 10.09.2025
Ироқда ўғирлаб кетилган Россия-Исроил фуқароси озод қилинди
13:56 / 01.09.2025