Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда афғонистонлик битирувчиларнинг 111 нафарига бакалавр дипломлари топширилди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналишида таҳсил олган 103 нафар битирувчиларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамда “Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” йўналишида таҳсил олган 8 нафар талабага Тошкент давлат транспорт университетининг бакалавр дипломлари тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги Бош консули ва профессор-ўқитувчилар ҳамда афғонистонлик талабалар иштирок этишди.

Афғонистонлик талаба ёшларга 4 йил давомида марказ ўқитувчилари ва Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессор-ўқитувчилари дарс беришди.

Ўқишни тамомлаган афғон ёшлари эндиликда ўз мамлакати тараққиёти учун ушбу соҳаларда меҳнат қилади.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025