09:35 / 10.07.2023
10415

Германия президенти: Россия билан муносабатлар «лаганбардорлик» бўлмаган

Украина уруши бошланишидан олдин Германия Европада Россияни ўз ичига олган хавфсизлик архитектурасини яратишга ҳаракат қилди ва бу ёндашув содда позиция эмас эди, дея таъкидлади Германия президенти. 

Фото: Jann Höfer/ZDF/dpa/picture alliance

Украина уруши олдидан Германиянинг Россияга муносабати «лаганбардорлик» ёки «соддалик» бўлган деган тушунча нотўғри ва «вазият бунинг акси» эканини кўрсатди, деди Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер 9 июль, якшанба куни ZDF телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Украинадаги кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар олдидан Германия ҳам бошқа кўплаб давлатлар сингари Европада умумий хавфсизлик архитектурасини қуриш учун Москва билан ҳамкорлик қилишга уринган ва ўша пайтда бу ғоя Россияни ҳам ўз ичига олган. «Охир-оқибат, бу иш бермади. Ва биз муваффақиятга эриша олмадик», деди сиёсатчи ва келажак учун хулоса чиқаришга чақирди. 

«Бу, афсуски, келажакда Европада Россия билан умумий хавфсизлик бўлмайди дегани ва биз ўзимизни бир-биримиздан ҳимоя қиламиз – мудофаа бюджетлари учун катта харажатлар билан», — деди Германия президенти. 

Худди шу интервьюда Германия президенти АҚШнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. Штайнмайер Германиянинг кассетали ўқ-дориларни тақиқлашини тўғри деб билишини таъкидлади ва 2008 йилда Ослода Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сифатида кассетали ўқлар бўйича конвенцияни имзолаганини таъкидлади. Бироқ, сиёсатчининг фикрича, «ҳозирги вазиятда» Берлин Вашингтон ишига аралашмаслиги керак. 

Top