10:02 / 12.07.2023
5397

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

Юй Цзюн

Юй Цзюн Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида маълумот эълон қилинди.

Юй Цзюн 1972 йил август ойида туғилган. У бундан аввал ТИВнинг тегишли бўлим ва идораларида ишлаган.

Шунингдек, Юй Цзюн Хитойнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида хизмат олиб борган.

2023 йилнинг феврал ойи бошида Хитой элчиси Цзян Ян Ўзбекистондаги миссиясини якунлаганди. 

Маълумот учун, Цзянь Ян 2018 йил 28 февралда Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширганди.

Top