18:38 / 15.07.2023
47502

Ла Лига клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги мавсумни Ла Лигада бошлаши мумкин.

Фото: Getty images

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри хабарига кўра, «Рома» клуби футболчисига Испаниянинг «Жирона» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ла Лига иштирокчиси Шомуродовга трансфер таклифи билан чиқадими ёки ижара масаласи билан – ҳозирча номаълум.

Қайд этилишича, Рим клуби Элдор бўйича энг аввало трансфер таклифларини кўриб чиқади. Ижарага олиш таклифи иккинчи даражали сифатида кўрилади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Шомуродов Жозе Моуриньонинг янги мавсум учун режаларидан ўрин олмаган. Элдорнинг римликлар билан амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ, Шомуродовга Италиянинг «Лечче» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Специя»да ўтказиб, бу жамоани А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бера олмади. У 16 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.

Top