08:27 / 16.07.2023
20471

«Интер Майами» Месси трансферини эълон қилди

АҚШнинг «Интер Майами» клуби ниҳоят Лионель Месси трансфери ҳақида расман эълон қилиб, аргентиналик юлдузни клуб футболчиси сифатида таништирди. 

Фото: Getty images

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Майами клуби ва Месси ўртасида 2025 йилга қадар 2,5 йиллик шартнома имзоланган. Лионель янги жамоасида 10-рақам остида тўп сурадиган бўлди. 

«Фаолиятимнинг янги даврини «Интер Майами» ва Америка Қўшма Штатларида бошлаётганимдан хурсандман.

Бу мен учун улкан имконият ва биз ушбу ажойиб лойиҳани биргаликда давом эттирамиз. Янги мақсад ва чўққиларни забт этиш учун биргаликда ишлаймиз ва бу борада уларга ёрдам бермоқчиман», - дейди Лионель.

Маълумот учун, 36 ёшли аргентиналик юлдуз «ПСЖ»даги икки йиллик фаолиятидан кейин эркин агент сифатида «Интер Майами»ни танлади. Унга «Барселона» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.

Top