13:00 / 19.07.2023
5223

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 19 июл куни Тошкент вақти билан соат 12:26да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 36,69 градус шимолий кенглик; 69,88 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 227 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 512 км жануби-шарқда.

  • Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 239 км;
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 416 км;
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 421 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 432 км;
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 433 км;
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 442 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 503 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 504 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 км.
Top