Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Россия шаҳарларига – оддий, ҳамёнбоп, осон!
Фото: Uzbekistan Airways
Бугунги кунда Uzbekistan Airways Тошкентдан Россиянинг Грозний, Нижний Новгород, Омск ва Иркутск каби шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Таъкидлаш жоизки, барча йўналишлар сўнгги икки йил ичида очилди!


Тошкентдан Нижний Новгородга ҳафтасига икки марта парвоз қилиш мумкин, авиақатновлар ҳар сешанба ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Шунингдек, Тошкент – Иркутск – Тошкент йўналиши бўйича эса парвозлар ҳафтасига икки марта – душанба/сешанба ва шанба/якшанба кунлари (ортга қайтувчи рейслар кейинги кунга ўтади) бажарилади. Тошкент ва Омск ўртасидаги авиаташувлар эса ҳар ҳафта, яъни чоршанба кунлари амалга оширилади.

2023 йилнинг 26 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Грозний – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди. Тошкентдан Грознийга мунтазам рейслар душанба ва пайшанба кунлари, Грознийдан Тошкентга эса сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.


Йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва ўзбекистонликларнинг Россиянинг Узоқ Шарқ шаҳарлари йўналишларига бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда Uzbekistan Airways август ойининг иккинчи ярмида янги йўналиш – Тошкентдан Благовешенскка мунтазам авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу йўналишдаги рейслар ҳар ҳафта амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Uzbekistan Airways Узоқ Шарқ шаҳарларидан бири бўлган Владивостокка мунтазам рейсларни амалга оширади. Парвозлар ҳафтада икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари бажарилади.
Тошкентдан Россия Федерациясининг машҳур шаҳарларига Uzbekistan Airways билан саёҳат қилинг!
Реклама
Мавзуга оид
09:42 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
22:46 / 29.12.2025