Ўзбекистон | 07:22 / 28.07.2023
13095
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ОИВни қасддан юқтирган шахслар аниқланди

Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланиб, касаллик янада тарқалишининг олди олинди.

ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлгани ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдиргани аниқланган. Шахслар процессуал ушланган.

Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган ва тегишли тартибда ушланган.

Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Мавзуга оид