10:27 / 02.08.2023
9579

Украинанинг 11 минтақасидаги «военкомат»ларда 100 га яқин тинтув ўтказилди

Украинада «ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бўйича кенг миқёсдаги схема» фош этилди, деб хабар бермоқда мамлакат Бош прокуратураси. 

Фото: Украина Бош прокуратураси

Тергов маълумотларига кўра, 11 минтақада туман ҳудудий чақирув ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари вакиллари ҳамда ҳарбий-тиббий комиссия аъзолари «учинчи шахслар орқали» эркакларни соғлиғи бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиш тўғрисида маълумотномалар беришган. 

Расмий маълумотларда айтилишича, бундай маълумотномалар ўртача олти минг долларга баҳоланган.

Тергов доирасида Одесса, Карпаторти, Киев, Полтава, Винница, Черкасси, Черниҳив, Лвив, Житомир, Ивано-Франкивск вилоятлари ва Киевда 100 га яқин тинтув ўтказилди. 

Хабарда таъкидланишича, ҳарбий комиссарликларда тиббий ҳужжатлар тегишли тартибда олиб қўйилган.

Top