Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда озар тилида қайта чоп этилган «Ўткан кунлар» романининг тақдимоти бўлиб ўтди
Озарбойжонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Абдулла Қодирийнинг озар тилида қайта чоп этилган «Ўткан кунлар» романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Фото: madaniyat.uz
Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Боку шаҳридаги Озарбойжон Миллий кутубхонасида Ўзбек миллий адабиёти экспозицияси ташкил этилди. Унда Абдулла Қодирийнинг озар тилида қайта чоп этилган «Ўткан кунлар» романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

«Ушбу асар илк бор 1929 йилда озар тилига ўгирилиб, бир неча бор қайта нашр этилган. Бу икки халқ адабиётининг ўзаро муштараклиги меваси. Асарда кўтарилган масалалар, тарихий воқеалар, қаҳрамонлар тақдири озарбойжонликларга ҳам бегона эмас. Шу сабабли туркий халқлар «Ўткан кунлар» асарига қайта-қайта мурожаат қилади. Шу нуқтайи назардан, бу асарни бутун туркий халқларнинг адабий мулки, деб айтсак хато бўлмайди»,- дейди Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий.
Мавзуга оид
09:01 / 30.12.2025
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025