Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: Хитой вакилининг Жиддага келгани Украина иттифоқчиларини руҳлантирди
FT суҳбатлашган Европа расмийлари Хитойнинг Саудия Арабистонидаги Украина «тинчлик формуласи» бўйича йиғилишда иштирок этганини конструктив деб атади.
Фото: Reuters
Хитой Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича кейинги халқаро музокараларда иштирок этишга тайёрлигини очиқ айтди. Бу ҳақда 7 август, душанба куни Financial Times номи ошкор этилмаган европалик расмийларга таяниб ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошлари Хитойнинг Саудия Арабистонида Украина «тинчлик формуласи» бўйича музокараларда «конструктив» иштирокини олқишлади. Европалик дипломатлардан бири Хитой «конструктив кўринишда» ва «у Россия эмаслигини кўрсатишга интилаётганини» айтди. «Хитойнинг қатнашиши Россиянинг тобора яккаланиб бораётганини кўрсатади», деди у.
Бошқа бир европалик расмий Хитой «фаол иштирок этгани ва ушбу даражадаги учинчи учрашув ғоясини олқишлаганини» айтди.
5-6 август кунлари Жидда шаҳрида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар даражасида бўлиб ўтган учрашув ҳеч қандай аниқ ўзгаришларсиз якунланди, дея қайд этади FT. Аммо аввалроқ Копенҳагендаги бундай музокараларда иштирок этишдан бош тортган Пекиннинг мавжудлиги Киев йўналишидаги бурилиш нуқтаси сифатида қабул қилинди ва тадбир иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Расмий Пекин бу учрашувга ҳозирча изоҳ бермади.
Мавзуга оид
17:55 / 16.12.2025
Украинада сулҳ ва сайлов эҳтимоли ортмоқда — сиёсатшунослар
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
11:55 / 16.12.2025