Жаҳон | 19:02 / 10.08.2023
11837
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавируснинг янги «Эрис» тури ҳақида хабар берди 

У омикроннинг кичик тури ҳисобланади ва «Кракен»га нисбатан фаол тарқалмоқда. 

Фото: Tanya C Smith/Alamy

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируслар орасига EG.5 турини қўшди ва уни «Эрис» деб номлади. У омикроннинг кичик тури (XBB.1.9.2) бўлиб, дунё бўйлаб фаол тарқалмоқда. 

ЖССТ маълумотларига кўра, вируснинг биринчи намуналари 2023 йил 17 февралда аниқланган. Сўнгги пайтларда EG.5 вариантини аниқлаш частотаси 6,2 фоиздан 11,6 фоизгача кўтарилган. 

Қайд қилинишича, янги вариантнинг тарқалиш тезлиги олдинги «Кракен» ва «Арктур» вариантларидан сезиларли даражада юқори. «Эрис» аллақачон 51 та мамлакатда аниқланган. 

ЖССТ таъкидлашича, бу вариант янада тезроқ тарқалаётган ва иммунитетни самарали четлаб ўтаётган бўлса-да, касаллик оғир кечмайди. Бу борада ўзгариш йўқ. 

Аломатлар олдинги вариантлар билан бир хил: йўтал, тумов, иситма, томоқ оғриғи ва кўкрак қафасидаги сиқилиш. Иммунитет тизими заиф бўлган одамларда ва хавф гуруҳларига мансуб бўлганларда касаллик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, «Эрис» илгари орттирилган иммунитетни бошқа вариантларига қараганда яхшироқ четлаб ўтишга қодир. 

Мавзуга оид