19:59 / 10.08.2023
17703

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мустақил халқаро рейтингда бир поғонага кўтарилди

Жорий йилда ҳам “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жаҳонда етакчи “учлик” рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “ВВ-” барқарор рейтингини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини бир поғонага ошириб, “В+” даражага кўтарди.

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда Жамият рейтинги В+ (барқарор) бўлган бўлса, 2021 йилда ВВ- (барқарор) даражасига кўтарган. Шу билан бирга, 2022 йилда ҳам Жамият ВВ- (барқарор) даражасини сақлаб келди. Fitch Ratings халқаро кредит рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтингини баҳолаб келмоқда. Бу борада, Жамият рейтинг даражаси республика суверен рейтинги қаторида эканлигини, ишлаб чиқарувчи ташкилотлар орасида эса 4 йилдан бери ўз мавқеини барқарор ҳолатда сақлаб турганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қувонарлиси шундаки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жорий йилда мустақил (Standalone Credit Profile) халқаро кредит рейтинг ҳолатини В+ даражага юқорилади. Бу билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ республикада В+ мустақил (Standalone Credit Profile) рейтингига эга бўлган топ 3 талик корхоналар рўйхатидан жой олди.

Маълумки, жорий йилда берилган рейтинг ўтган молия йилининг таҳлили натижалари, яъни 2022 йилнинг натижалари сарҳисобига берилган баҳо ҳисобланади.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий бизнес стратегияси ҳолатини мустаҳкам ўсиб бораётганига амин бўлди.

Яна бир муҳим жиҳат, Жамиятдаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлиги ва уни бошқаришдаги салоҳияти, Жамиятнинг кредит елкасини (target laverage) керакли даражаси бошқарув раиси назорати остида бўлиб ва ҳозирги кунда 2х даражада эканлиги мустақил кредит рейтинги ошишига олиб келди.

Жамият томонидан 2022 йилда 8 та лойиҳаларни фойдаланишга топширилиши натижасида, қўшимча 178 МВт ишлаб чиқариш қуввати яратилди ҳамда жами ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми 2 230 МВтга етказилди.

Мазкур рейтинг даражаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитиб бормоқда. Қўлга киритилган мазкур ютуқ, келгусида “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш имкониятини беради.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ушбу эришилган ютуқ билан чегараланиб қолмайди. Келгуси йилларда рейтинг даражасини янада ошириш ҳамда уни барқарор сақлаб қолиш йўлида истиқболли лойиҳаларини тизимли равишда давом эттиради, мамлакатимиз гидроэнергетика соҳаси ривожи йўлида изчил ва жадал фаолиятини олиб боради.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати

Top