Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнхен: Uzbekistan Airways билан янги йўналишни кашф этинг
Фото: Uzbekistan Airways
29 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Бавария ўлкасининг энг кўп аҳолига эга бўлган шаҳри – Мюнхенга парвозларни амалга оширади! Парвозлар ҳафтасига икки марта: чоршанба ва якшанба кунлари бажарилади.
Мюнхен ўзининг гўзал архитектураси, гастрономияси ва, албатта, Октоберфест фестивали билан бутун дунёга машҳур Бавариянинг пойтахти. Бу ерда маҳобатли Алп тоғлари ва гўзал кўллар билан ўралган ўрта аср шаҳарларининг муҳити ҳукм суради.

29 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди. Немис мегаполисига HY235/236 рейслари ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 06:25 да
• Мюнхенга етиб келиш соат 9:20 да
• Мюнхендан жўнаб кетиш соат 10:45 да
• Тошкентга етиб келиш соат 21:05 да
Тошкентдан Мюнхенга авиачипталарни 3 371 000 сўмдан, Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича эса 6 239 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин!
15 августдан бошлаб авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти, мобил иловаси, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales ва авиакомпания агентлари орқали харид қилиш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
22:46 / 29.12.2025
Истанбулдан Самарқандга учган самолёт маст йўловчи туфайли фавқулодда қўнди
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
17:00 / 18.12.2025