07:33 / 18.08.2023
2432

Ўзбекистонда ўртача 358 нафар аҳолига бир шифокор тўғри келяпти 

Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келиши ҳақида маълумот берилди.

2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони энг кўп Сурхондарё вилоятида қайд этилган – 558 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони мос равишда 529 нафар ҳамда 497 нафар бўлган Қашқадарё вилояти ва Наманган вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Жиззах вилояти – 485 нафар;
  • Тошкент вилояти – 457 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 450 нафар;
  • Фарғона вилояти – 444 нафар;
  • Андижон вилояти – 402 нафар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар;
  • Самарқанд вилояти – 362 нафар;
  • Хоразм вилояти – 349 нафар;
  • Навоий вилояти – 333 нафар;
  • Бухоро вилояти – 307 нафар;
  • Тошкент шаҳри – 123 нафар.
Top