Ойда алюминий, олтингугурт ва темир топилди
Ҳиндистон ойюрари Ер табиий йўлдошида бир неча элементлар борлигини аниқлади.
Ҳиндистоннинг «Прагян» ойюрари сайёрамиз йўлдошининг жанубий қутбида олтингугурт билан алюминий ва темир каби металларни топди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) хабар берди.
23 август куни Ойга қўнган ҳинд ойюрари Ер табиий йўлдошининг жанубий қутбида олтингугурт борлигини тасдиқлади.
ISRO маълумотларига кўра, Ойда кислород, темир, алюминий, калций, хром ва бошқа элементлар ҳам топилган. Шу билан бирга водород ҳам изланмоқда.
Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» учинчи ой экспедицияси 14 кунга мўлжалланган.
Ҳиндистон Ой юзасига космик аппаратни муваффақиятли қўндирган дунёнинг тўртинчи давлатига айланди. Аввалроқ, СССР, АҚШ ва Хитой буни уддалаган эди.
Мавзуга оид
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024
Ҳиндистон ва Россия нефт бўйича тарихий келишувга эришди — ОАВ
23:45 / 09.12.2024