Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаяпти
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган Эрон элчиси Ташқи ишлар вазирлигида хайрлашди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Ҳамид Найрободийни қабул қилди.
«Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Ҳамид Найрободий жаноблари билан учрашдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Telegram-каналида.
Бахтиёр Саидов элчининг икки мамлакат муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ҳамид Найрободий 2019 йилдан Эроннинг Тошкентдаги Элчихонасини бошқариб келмоқда. У элчи Баҳман Огоразий Дурманийни ўрнига тайинланган.
Мавзуга оид
11:25
Трамп: Эронда режим ўзгариши – «рўй бериши мумкин бўлган ишларнинг энг яхшиси»
18:15 / 13.02.2026
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчини юбормоқда
11:06 / 12.02.2026
АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб нефт нархлари ошяпти
16:17 / 11.02.2026