13:51 / 08.09.2023
15676

Шавкат Мирзиёев Билол Эрдўған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон президенти этноспортни оммалаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябр куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдўған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув аввалида Билол Эрдўған Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд  мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Top