Жаҳон | 13:11 / 18.09.2023
9699
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украина тинчлик учун ўз ҳудудларидан воз кечмайди

Украина президенти, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми секин кетаётганини, бироқ Украина қўшинлари олдинга силжишда давом этаётганини тан олди.

Фото: Украина президенти офиси

Украина тинчликка эришиш учун Россияга ҳудудий ён босмайди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский айтиб ўтди.

«Йўқ. Бу бизнинг ҳудудимиз», — деди сиёсатчи Американинг CBS телеканалига берган интервюсида Украина ўз ҳудудларининг бир қисмидан воз кечиши мумкинми, деган саволга жавоб қайтариб.

Зеленский, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг ҳужум суръати ҳақида ҳам фикр билдирди. 

Зеленский Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми секин кетаётганини, бироқ Украина қўшинлари олдинга силжишда давом этаётганини тан олди. «Бу қийин вазият - мен сизга очиқчасига этаман. Ташаббус бизда, бу - плюс. Бу жуда муҳим. Шунга қарамай, ҳаракат жуда тез эмас. Аммо биз ҳар куни олдинга интилишимиз муҳим», деди у. 

Мавзуга оид