Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сувга сакровчилар Ўзбекистон спорт фуқаролигини олди
Качанов ва Мялин Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида иштирок этади.
Россиялик сувга сакровчи спортчилар Вячеслав Качанов ва Игор Мялин спорт фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда Матч ТВ хабар берди.
Спортчилар Ўзбекистон миллий жамоаси учун кураш олиб боришади. Улар аллақачон 2023 йилги Осиё ўйинларида янги жамоа таркибидан жой олгани айтилмоқда.
Россия сувга сакраш федерацияси президенти Станислав Дружинин бу ўзгаришга катта аҳамият бермаслик кераклигини таъкидлади.
«Улар узоқ вақт давомида Ўзбекистонга трансферни сўрашди, биз бу трансферга келишиб олдик», деди у.
20 ёшли Качанов уч метрли трамплиндан синхрон сувга сакраш бўйича ўсмирлар ўртасида 2021 йилги Европа чемпиони ҳисобланади. 27 ёшли Мялин 2015 йили Кванжуда бўлиб ўтган Универциадада Дариа Говор билан синхронлаштирилган аралаш жуфтлик баҳсларида ғолиб чиққан.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025