19:09 / 29.09.2023
4991

Россия хорижга пул ўтказиш бўйича чекловларни узайтирди 

Россия Марказий банки чет элга маблағ ўтказиш бўйича чекловларни яна олти ойга узайтирди. 

Фото: Getty Images

«Чекловлар 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 31 мартгача амал қилади», дейилади Россия Марказий банки хабарида. 

Россия фуқаролари ва дўстона давлатларнинг норезидент жисмоний шахслари бир ой ичида хорижий банклардаги исталган ҳисоб рақамларига 1 миллион доллардан кўп бўлмаган ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентини ўтказиши мумкин бўлади. 

Пул ўтказмалари тизимларига алоқадор чекловлар ҳам сақланиб қолмоқда - ойига 10 минг доллардан кўп бўлмаган ёки бошқа хорижий валютадаги эквиваленти. 

Россияда ишлаётган норезидент шахслар иш ҳақи миқдорида чет элга пул ўтказиши мумкин. 

Россияда ишламайдиган, дўстона мамлакатлардан келган норезидент жисмоний шахслар, шунингдек, бундай мамлакатларнинг юридик шахслари учун чет элга пул ўтказишни тақиқлаш чеклови сақланиб қолмоқда. Ушбу чеклов Россия юридик ёки жисмоний шахслари назорати остида бўлган хорижий компанияларга тааллуқли эмас. 

Дўстона давлатларнинг банклари, агар тўловчи ва олувчининг хорижий банкларда очилган ҳисоб рақамлари бўлса, Россия кредит муассасаларида очилган вакиллик ҳисобварақлари ёрдамида рублда пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Ўзбекистонни дўстона давлат сифатида таснифлайди. 

 

Top