09:46 / 13.10.2023
9108

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитига жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Top