Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди
Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига етиб борди.
“Манас” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси - президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.




Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026