Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда сайёҳларнинг кириш ва бўлиш қоидалари кучайтирилди
Мамлакат чет эллик сайёҳлар учун «visa-run»ни бекор қилди.
Фото: Kun.uz
Қирғизистон чет эллик сайёҳларнинг кириши ва бўлиши билан боғлиқ қоидаларни кучайтирди. Шунингдек, «visa-run»ни (чегарадан ташқарига қисқа муддатга чиқиш орқали мамлакатда қолиш муддатини қайта тиклаш имкониятини) бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Аниқлик киритилишича, Қирғизистонда 60/120 тамойили бўйича визасиз режим жорий этилади. Бу шуни англатадики, мамлакатни тарк этгандан сўнг, одам фақат 60 кундан кейин унга қайтиши мумкин.
Шу билан бирга, республикада 90 кун давомида визасиз қолишга рухсат берилган саёҳатчилар Қирғизистонни тарк этган тақдирдагина худди шундай муддатдан кейин яна қайтиши мумкин бўлади.
«Янги ўзгаришлар Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг миграция оқимини янада самарали бошқаришни таъминлаш ва мамлакатнинг умумий хавфсизлигини яхшилаш истагини акс эттиради», дейилади ТИВ баёнотида.
Аввалроқ, Қозоғистонда ҳам сайёҳлар учун «visa-run» бекор қилинган эди. 2023 йил январ ойидан бошлаб мамлакатга визасиз келган хорижликлар 180 кунлик бир календар даврида максимал 90 кун қолиши мумкин. Буни йилига икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
12:26 / 05.02.2026