Ўзбекистон | 09:55 / 19.10.2023
8778
1 дақиқада ўқилади
Uzbekistan Airports'нинг Silk Avia'даги улуши Uzbekistan Helicopters'га ўтди
Silk Avia авиакомпаниясининг 100 фоиз улуши Uzbekistan Airports'дан олиниб, Uzbekistan Airways'нинг шўбаси бўлмиш Uzbekistan Helicopters'га берилди.
“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Silk Avia” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улуши унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади.
Шунингдек:
- Uzbekistan Аirports'нинг 3 та АТR72-600 русумли ҳаво кемаси Silk Avia'га беғараз ўтказилади;
- Silk Avia фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида АТR72-600 русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
- Uzbekistan Airways таркибидаги Uzbekistan Helicopters зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда АТR72-600 русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Мавзуга оид
16:05 / 17.12.2024
Uzbekistan Airways ва Silk Avia монополистлар рўйхатига киритилди
12:37 / 14.12.2024
Фуқаро авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокатлар
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
12:22 / 08.12.2024