Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда "ICT Week Uzbekistan – 2023" ҳафталиги бошланди
25 октябрь куни Тошкент шаҳрида "ICT Week Uzbekistan – 2023" — ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигининг расман очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Бир неча кун давом этадиган ICTWEEK'нинг асосий мақсади — тажриба алмашиш учун платформа яратиш ва замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқларини намойиш этишдан иборат. Шунингдек, Ўзбекистон IT бозори ҳақида хорижий инвесторлар учун маълумотлар берилади.

Тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий нуқталарида бўлиб ўтмоқда:
– “CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;
– Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT Park мажмуаси;
– Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси.

АКТ ҳафталигининг илк кунида my.gov.uz сайтининг янги версияси, MyID экотизими имкониятлари ва бошқа лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳафталик доирасида MNP тизими, хорижий ҳамкорлар билан ишлаган бир қанча лойиҳалар тақдимоти назарда тутилган.

Мавзуга оид
13:00 / 25.09.2025
ICTWEEK Uzbekistan 2025 доирасида "Digital Economy Forum" рақамли иқтисодиёт форуми бўлиб ўтди
17:19 / 24.09.2019
ICTWEEK ҳафталиги доирасида мукофот жамғармаси қарийб 200 минг долларлик танлов ўтказилади
12:25 / 02.09.2018