Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Meta — Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания
Тўланган солиқларнинг 97 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Фото: Reuters
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 48,3 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 52 та хорижий компания томонидан 48,3 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.
Бунда, тўланган солиқларнинг 97 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади. Рўйхатда қарийб 19 млрд сўм солиқ тўлаган Meta корпорацияси (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) етакчилик қилмоқда.
Энг кўп солиқ тўлаган хорижий компаниялар:
- Meta - 18,7 млрд сўм;
- Google - 14,9 млрд сўм;
- Apple - 9 млрд сўм;
- Вooking.соm - 1,2 млрд сўм;
- Netflix - 916,7 млн сўм;
- Xsolla - 613,7 млн сўм;
- Yandex - 476,4 млн сўм;
- Adobe Systems - 326,5 млн сўм;
- Microsoft - 326 млн сўм;
- Activision - 310,4 млн сўм.
Мавзуга оид
15:10 / 21.11.2025
Дума «чет эл агентлари» учун даромад солиғини 30 фоизгача оширди
12:17 / 19.11.2025
Тошкентда Солиқ бошқармаси бош инспектори 5 минг доллар билан ушланди
10:56 / 29.10.2025
Ўзбекистонда e-хизмат кўрсатувчи 73 компания солиқ тушумларини 44 фоизга оширди
20:30 / 13.10.2025