08:10 / 02.11.2023
2487

Хитой Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга давлат бўлиб қоляпти

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 7,6 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 4,7 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 2,2 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Корея – 1,7 млрд;
  • Туркия – 1,3 млрд;
  • Германия – 723 млн;
  • Туркманистон – 701 млн;
  • Бразилия – 552 млн;
  • Ҳиндистон – 431 млн; 
  • Литва – 412 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

Кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 2,3 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,9 млрд ҳамда 1,1 млрд доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Top