09:48 / 03.11.2023
15345

Uzbekistan Airways авиакомпаниясидан янги йўналиш: Пхукетга саёҳат қиламиз!

Фото: Uzbekistan Airways

Ўзингиз ва яқинларингизга орзудаги соҳил таътилларини туҳфа қилинг. 1 декабрдан бошлаб Uzbekistan Airways йўловчилари Таиланднинг энг машҳур курортларидан бири – Пхукетни кашф этишлари мумкин. Авиачипталар аллақачон сотувда!

Бир тасаввур қилинг-а, худди шоколад рекламасида бўлгани каби, пальма дарахтлари бор оролдасиз. Тўлқин шовқинини эшитяпсизми, илиқ тўлқин оёқларингизга урилади ва денгиз шабадаси терини мулойимлик билан қитиқлайди. Агар юрагингиз ушбу сатрларни ўқишдан титраган бўлса, таътилга чиқиш вақти келди. Ва биз қаергалигини биламиз!

Uzbekistan Airways “ердаги жаннат” – Пхукет номи билан машҳур бўлган оролга мунтазам авиақатновлар бошлангани ҳақида хабар беришдан мамнун. Тошкент – Пхукет – Тошкент йўналиши бўйича биринчи авиақатнов 2023 йил 1 декабрда амалга оширилади. HY535 авиақатновлари сешанба ва жума кунлари, HY536 авиақатновлари эса чоршанба ва шанба кунлари Пхукетдан Тошкентга қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:

•       Тошкентдан жўнаб кетиш соат 22:30 да, Тошкент вақти

•       Пхукетга етиб бориш эртаси куни соат 07:00 да, Пхукет вақти;

•       Пхукетдан жўнаб кетиш эртаси куни соат 08:30 да, Пхукет вақти;

•       Тошкентга етиб бориш эртаси куни соат 13:10 да, Тошкент вақти.

Тошкентдан Таиланднинг энг машҳур оролларидан бирига авиачиптани 6 062 000 сўмдан, Тошкент – Пхукет – Тошкент йўналиши бўйича эса 10 491 000 сўмдан сотиб олиш мумкин!

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Бангкокка ва ортга қайтувчи парвозлар ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади! Саёҳатга ўзингиз билан видеокамерани олишни унутманг, чунки Пхукет сиз суратга олишни ва дўстларингиз ва яқинларингиз билан баҳам кўришни хоҳлайдиган ҳақиқий табрикнома бўлиб, Бангкок кўчаларида ҳар бир қадам бу – янги кашфиётлар, кўплаб тарих ва тажрибалардир. Икки гўзал шаҳар, оппоқ пляжлар ва Пхукетнинг ажойиб манзаралари ва Бангкок мегаполисининг ноёб архитектураси ҳақидаги хотиралар ҳатто энг совуқ кунларда ҳам қалбингизни иситади!

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com веб-сайтида 3% чегирма билан, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларида сотиб олиш мумкин.

Реклама

Top