Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг Исроилга ташрифи маълумотлар сиздирилиши сабабли қолдирилди
Украина президенти Исроилга ташрифининг сир тутилишини хоҳлаган.
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский баъзи маълумотларга кўра, 7 ноябрга режалаштирилган Исроилга ташрифини бошқа санага қолдирди. Бу ҳақда Times of Israel нашрига таяниб, BBC ёзди.
Қайд қилинишича, бунинг сабаби – ташриф ҳақидаги маълумотларнинг муддатидан аввал эълон қилиниши. Нашр манбаларига кўра, Зеленский ҳали ҳам Исроилга боришни режалаштирмоқда, бироқ ташриф вақти ҳали белгиланмаган.
Украина президентининг Исроилга ташриф буюриш режалари 4 ноябр куни маълум бўлди, бироқ Times of Israel газетасига кўра, маълумотларнинг сизиб чиқиши туфайли бу режаларни ўзгартиришга тўғри келди. Чунки Зеленский ўз ташрифи ҳақидаги хабар Исроилга борганидан кейин пайдо бўлишини хоҳлаган.
Афтидан, бу Зеленскийнинг Исроилга ташрифининг биринчи марта қолдирилиши эмас. Икки ҳафта олдин у Исроилга бормоқчи бўлган, аммо Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар бошланаётгани сабабли Тел-Авив бундай ташрифни бевақт деб ҳисоблаган.
Бироқ, энди, Исроил дипломатик доираларидаги манбанинг нашрга берган маълумотига кўра, «агар президент Зеленский келса, уни қучоқ очиб кутиб олишади».
Мавзуга оид
22:42 / 19.12.2025
Украина Ўртаер денгизида биринчи марта Россиянинг «яширин флоти» танкерига зарба берди
16:35 / 19.12.2025
Майамидаги музокараларга ҳам Украина, ҳам Россия делегациялари келади
16:20 / 19.12.2025
Северск қулаш ёқасида: бу Словянск ва Краматорскка қандай хавф туғдиради?
15:51 / 19.12.2025